Ўзбекистонда молиявий ёрдам ва кредитлар сарфланиши бўйича маълумотлар базасини шакллантириш режалаштирилмоқда

Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши қабул қилган йўл харитасига мувофиқ, ташқи қарзлар сарфи бўйича очиқ маълумотлар базасини шакллантириш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Газета.uz Коррупцияга қарши курашиш агентлигига таянган ҳолда ёзади.

Йўл харитасига мувофиқ:

Халқаро ташкилотлар томонидан ажратилган қарзлар ва молиявий ёрдамлар сарфининг ошкоралигини таъминлаш учун очиқ маълумотлар базаси шакллантирилади.

«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонунни қабул қилиш жараёнини тезлаштирилади.

Давлат фуқаролик хизматига очиқ мустақил танлов асосида ишга қабул қилиш ҳамда уларнинг касбга оид фазилатлари ва алоҳида хизматлари (меритократия тамойили) асосида хизмат поғоналарида кўтарилишининг шаффоф механизмларини жорий этилади.

Бундан ташқари, коррупция хавфи юқори бўлган давлат органлари ва соҳаларида коррупция хавф-хатарларини баҳолаш бўйича намунавий услубиёт ишлаб чиқилади ва қабул қилинади.

Шунингдек, коррупция ҳақида аноним йўллаш ва уларни кўриб чиқиш бўйича ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш, ахборот берувчиларни ҳимоя қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ўрин олган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.