Ўзбекистонда Россияга ер устидан қайтишни хоҳловчиларнинг рўйхати тузилмоқда

Ўзбекистонда Россияга ер устидан қайтишни хоҳловчиларнинг рўйхати тузилмоқда

РФнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Қозоғистон орқали ер устидан уйга қайтишни хоҳловчи россияликларнинг рўйхатини тузмоқда. Элчихона тарқатган хабарга кўра, Қозоғистон ҳукумати ўз ҳудуди орқали автотранспортда транзит ўтишни ташкил қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда, дея хабар беради “РИА Новости” агентлиги.
 
«Қозоғистондаги ваколатли органларнинг маълумотларига кўра, Республика комиссияси Қозоғистон ҳудуди орқали Россияга автотранспортда транзит ўтишни ташкиллаштириш имконияти ҳақидаги мурожаатни кўриб чиқиши мумкин… Қозоғистон чегарасини кесиб ўтиш имконияти ҳақидаги қарор фақат Қозоғистон ҳукумати томонидан қабул қилинишига эътибор қаратамиз», – дейди Ўзбекистондаги Россия элчихонасининг консуллик бўлими.

Дипломатлар Ўзбекистонни Қозоғистон ҳудуди орқали тарк этишни хоҳлаётган барча россияликлардан элчихона сайтидаги махсус шаклни тўлдиришни сўрамоқда. Аризалар 29 майгача қабул қилинади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.