Ўзбекистонда винопазликни ривожлантириш фонди ташкил қилинди

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ва винопазликни ривожлантириш агентлиги тузилмасида Винопазликни ривожлантириш фонди яратилди. Бу ҳақда Norma.uz нашри хабар беради.
 
Фонд юридик шахс мақомисиз ташкил қилинди.
 
Фонд маблағлари қуйидаги мақсадларга сарфланади:

·         Агентли ва винапзлик соҳасида узумларнинг техник навларини жадал ривожлантиришга қаратилган комплекс мақсадли давтурларни амалга ошириш;
·         маҳаллий шароитларда етиштирилган жадал кўчатларни харид қилишга сарфланадиган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш ва бошқалар;

Қуйидагилар фонд маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

·         Ўзбекистон давлат бюджетидан ажратиладиган ҳар йиллик субсидиялар;
·         алкоголли маҳсулотларнинг улгуржи савдоси (пиво ва табиий винолар бундан мустасно) билан шуғулланувчи корхоналар соф даромадининг 5% миқдоридаги ажратмалар
·         аокгол ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқарганлик ёки этил спирти ва алкгол маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси учун тўланадиган жарималарнинг 50%;
·         халқаро молия институтлари, чет эл ҳукуматлари ва халқаро молия ташкилотларининг кредитлари ва грантлари;
қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.