Ўзбекистонга 1300 та кислород концентраторлари олиб келинди
Хитойдан Ўзбекистонга 1300 та кислород концентратори, 20 та ПЗР-аппарат, вирусга қарши воситалар олиб келинди. Юк соғлиқни сақлаш вазирлигига берилади. Ўз навбатида, вазирлик юкни эҳтиёжларга қараб вилоятлар бўйича тақсимлайди, дейилади “Ўзбекистон 24” телеканалининг лавҳасида.
Бу орада эса Тошкент шаҳрининг марказий тез ёрдам станциясига аризаларга ишлов бериш учун 50 та волонтёр жалб этилди. Бу ҳақда станция бош шифокори Умидилла Рисқиев маълум қилади.
Март-июнь ойларида тез ёрдам станциясида бешта ходим Covid-19 га чалиниб соғайди. Бу ҳақда станция бош ҳамшираси Гулнора Раимжонова қайд этади. Айни дамда улар ишга қайтган.
Телеканал лавҳасида таъкидланишича, ҳар бир чақирувдан сўнг ва беморда Covid-19 тасдиқланганидан кейин тез ёрдам ходимлари ҳимоя комбинезонларини утилизация қилиб, янгиларини кияди.
Бундан олдин Anhor.uz мухбири тез ёрдам фельдшери билан суҳбатлашганди, у ҳимоя комбинезонини уч сменада кийиб юришга мажбур эканини айтганди.
Шарҳлар