Ўзбекистонлик 400 га яқин меҳнат муҳожири Самара областида вокзалда яшашга мажбур бўлмоқда

Ўзбекистонлик 400 га яқин меҳнат муҳожири Самара областида вокзалда яшашга мажбур бўлмоқда

6 август куни Самара областидаги чегарага қолиб кетган 916 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири поездда уйига жўнатилди. Ўшанда муҳожирларнинг сўзларига кўра, палаткали лагерда ҳеч ким қолмаганди.

Самара областига яна муҳожирлар келган. Улар палатка тикиб, далада яшашмаяпти, балки Кинелдаги вокзалга жойлашиб олишган, дея қайд этади Mash нашри.

“Интерфакс” тарқатган маълумотларга кўра, айни пайтда Кинелда 400 дан ортиқ одам тўпланиб қолган. Улар уйларига поездда етиб олишга умид қилмоқда.
Федерал миграция хизмати бошқармаси ўзбекистонлик фуқароларга кейинчалик ватанига чартер билан жўнатишни ваъда қилган ҳолда иш таклиф этмоқда, аммо улар уйларига қайтишни афзал кўришяпти. Юзлаб одамлар поезд келишини кутяпти (самолёт қиммат – 26 минг рубль), аммо маҳаллий аҳолининг айтишича, поезд уларни камида бир ойдан кейин олиб кетиши мумкин.

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Самара областидаги киракашлар одамларни поездга чиқишга ёрдам беришларини айтиб ишонтиришяпти, аммо аслида область ҳудудида машинадан тушириб, кетиб қолишяпти. Бунда киракашлар хизматларининг қиймати 20 минг рублгача етмоқда, дейди “Интерфакс”нинг суҳбатдоши. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.