Колумбия университетида илк бор “умрбод профессорлик” позициясига ўзбекистонлик Азиза Шоназарова қабул қилинди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар беради.

Колумбия университети саккизта энг нуфузли университет – Brown, Columbia, Cornell, Dartmouth college, Harvard, Princeton, Pennsylvania, Yale университетлари кирадиган Ivy  League («Печак лигаси»)га киради.  

Азиза Шоназарова Индиана-Блумингтон университетида «Гендер тарихи ва ўрта асрларда Марказий Осиё аёлларининг диндорлиги» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Бунда Шоназарова икки йўналишда фалсафа доктори (PhD) бўлди: диншунослик ва Марказий Осиё тарихи.