Ўзбекистонлик спортчилар ва мураббийларни Токиодаги ўйинларга эмлаш бошланди

Бугун Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашадиган Ўзбекистон делегацияси вакилларини коронавирусга қарши эмлаш жараёни бошланди. Тадбирни пара-сузиш бўйича терма жамоа вакиллари бошлаб берди, дея хабар беради Миллий Олимпия қўмитаси.
 

Фотосурат: Миллий Олимпия қўмитаси

«Даставвал терма жамоанинг 11 нафар вакилидан қон таҳлиллари олиниб, уларнинг организми эмлаш учун қай даражада тайёрлиги кўздан кечирилди. Таҳлилий натижалар якунига кўра, 3 нафар спортчи ва 2 мураббийда эмлаш жараёни амалга оширилди».

Делегацияни эмлаш жараёнида “Спутник V” вакцинасидан фойдаланилмоқда. Йўриқномага кўра, вакцина 21 кун оралиғида 2 компонентда қабул қилинади. Режа бўйича делегация аъзоларини эмлаш 1 июнга қадар давом этади ва бу жараённи бокс бўйича терма жамоа вакиллари якунлаб беради. Умумий ҳисобда 250 нафар вакилни эмлаш кўзда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.