Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси аэропортларда фуқаролар тўплангани ҳақидаги маълумотларни рад этмоқда

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси аэропортларда фуқаролар тўплангани ҳақидаги маълумотларни рад этмоқда

31 март куни «Настоящее время» нашри Домодедово аэропорти биносидан тахминан 300 нафар Марказий Осиёлик меҳнат муҳожирлари форма кийган номаълум шахслар томонидан куч билан ҳайдалгани ҳақида хабар берганди.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг “Домодедово” ва “Жуковский” аэропортларида тўпланиш ҳолатини рад этмоқда. Дипмиссия маълумотларига кўра, “Внуково” ва “Шереметьево” аэропортларидаги юртдошларимизнинг катта қисми Ўзбекистонга чартер рейслари билан олиб чиқилган.

Москвада яшашга маблағи бўлмаган 160 га яқин ўзбекистонлик кейинги чартер рейслари ташкил қилингунга қадар хостелга жойлаштирилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.