«Ўзбекнефтгаз» компаниясида 15 ой ичида тўртта раҳбар алмашди

«Ўзбекнефтгаз» компаниясида 15 ой ичида тўртта раҳбар алмашди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси этиб Меҳриддин Абдуллаев тайинланди. Бу ҳақда Газета.uz нашри компания матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради. Компаниянинг олдинги раҳбари февраль ойидан бошлаб ишлаб келган Баҳодир Сиддиқов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимини тарк этди.

Меҳриддин Абдуллаев (1969 йилда туғилган) 2017 йил декабрь ойидан Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатаётганди. 2016 йилдан эса Бухоро вилоят ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Меҳриддин Абдуллаев — «Ўзбекнефтгаз» компаниясининг охирги 15 ой ичидаги тўртинчи раҳбаридир. Олдинги раҳбар – Баҳодир Сиддиқов – компанияга 2019 йил февраль ойидан 2020 йил январгача раҳбарлик қилди. Ундан аввал эса Алишер Султоновнинг ўрнига «Ўзбекнефтгаз» компаниясининг раиси этиб (2018 йил сентябрдан 2019 йил февралгача) Баҳром Ашрафхонов тайинланганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.