«Ўзэкспомарказ»да Covid-19 га гумон бўлган беморлар учун тақсимлаш маркази ташкил қилинди

«Ўзэкспомарказ»да Covid-19 га гумон бўлган беморлар учун тақсимлаш маркази ташкил қилинди

Тез ёрдам хизматига тушаётган катта юклама сабабли Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ”да Covid-19 га гумон бўлган беморлар учун тақсимлаш маркази ташкил қилинди. Марказ 500 ўринга мўлжалланган. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг раҳбари Фурқан Маҳмудхўжаев маълум қилди.
 
«Бу бирламчи ёрдам бўлади. Бу ерга Covid-19 га гумон бўлган одамлар олиб келинади ва уларга биринчи ёрдам кўрсатилади, касалликнинг мураккаблик даражаси белгиланади, кейин эса клиникалар бўйича тақсимланади. Тез ёрдамда ўз ишининг усталари ишламоқда. Агар Covid-19 аломатлари дарров кўринса, бемор касалхонага жойлаштирилади, бу муҳокама қилинмайди», – дея қайд этади матбуот хизматининг раҳбари. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.