«Ўзкомназорат» Twitter ва Mail.ru Group компанияларига ўз сервисларини Ўзбекистонда жойлаштириш мажбуриятини юкламоқда

“Ўзкомназорат” Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бирданига бир нечта медиагигантга кўрсатма берди.  Сўз Mail.ru Group («Вконтакте» ижтимоий тармоғи), Twitter Inc. (Twitter) ва Tencent Inc (WeChat)  ҳақида бормоқда, деб ёзади “Спутник” нашри.
 
Ўзбекистоннинг томоннинг таъкидлашича, бу компаниялар республика фуқароларининг шахсий маълумотларига ҳуқуқий талабларга амал қилмасдан ишлов берган. Хусусан, медиагигантлар “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги қонуннинг 27.1-моддасини бузган.
 
Компанияларга Ўзбекистон қонунчилигига амал қилинишини таъминлаш бўйича тегишли чораларни кўриш буюрилган.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.