Вафот этган ИИВ ходимларида коронавирус бўлганлиги аниқланди

Вафот этган ИИВ ходимларида коронавирус бўлганлиги аниқланди

Ҳафта бошида вафот этгани ҳақида хабар берилган икки нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимида COVID-19 аниқланди. Бу ҳақда ИИВга таянган ҳолда Газета.uz нашри хабар беради.

Сешанба, 14 июль куни, Ўзбекистон ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи Шавкат Носирович Нафасов вафот этган. У 48 ёшда эди.

Душанба, 13 июль куни, ИИВ Тошкент шаҳар ИИББ ахборот технологиялари, алоқа ва аҳборотни ҳимоя қилиш бўлими бошлиғининг ўринбосари 36 ёшли майор Аълохон Абзалович Шамахмудов вафот этгани ҳақида хабар берди.

Газета.uz нашрининг қайд этишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинадиган статистикада бу ҳолатлар ҳисобга олинмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.