Веб-сайтлар эгаларига фуқароларнинг шахсий маълумотларини республика ҳудудида сақлаш мажбурияти юкланди

14 январь куни Ўзбекистон президенти “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги қонунга қўшимча киритишни кўзда тутувчи қонунни имзолади, деб ёзади “Газета” нашри.

Ҳужжат билан 27−1-модда – “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсий маълумотларига ишлов бериш бўйича алоҳида шартлар” – тўлдирилди. Унга кўра:

Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари жисмоний жиҳатдан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ва Давлат реестрида рўйхатдан ўтган техник воситалар ёрдамида қайта ишланиши керак; маълумотларни локализация қилиш талаби ахборот технологиялари, шу жумладан Интернет орқали маълумотларни қайта ишлашга тааллуқли; маълумотларни локализация қилиш, йиғиш, тизимлаштириш ва сақлаш талаби мулкдорда ёки операторнинг зиммасида ҳисобланади.

Ҳужжат уч ойдан сўнг – апрель ойининг ўртасидан кучга киради.

Қайд этиб ўтамиз, “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги қонун икки йил олдин – 2019 йил январь ойида қабул қилинган бўлиб, ўша йилнинг 1 октябридан кучга кирганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.