Яна бир турк тадбиркори Тошкентдаги Чорсу меҳмонхонасига қизиқиш билдирмоқда

Яна бир турк тадбиркори Тошкентдаги Чорсу меҳмонхонасига қизиқиш билдирмоқда

Ўзбекистон Давлат туризмни ривожлантириш қўмитасининг вакиллари Истанбулда Elite World Hotels меҳмонхона бизнеси бошқаруви раиси билан учрашди, дея хабар беради қўмита.
 
Жўшқун Элик Тошкентдаги Чорсу меҳмонхонаси базасида 5 юлдузли меҳмонхона яратишга қизиқиш билдирди. Компания раҳбари лойиҳани муҳокама қилиш ва унга инвестиция киритиш учун Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

Шу йил январь ойида турк тадбиркори Ахмет Демир бюрократия ва қоғозбозлик туфайли банкдан кредит ололмагани ҳақида маълум қилганди. Бу, ўз навбатида, меҳмонхонани реконструкция қилиш ишларининг тўхтаб қолишига олиб келган.

«Ахмет Демир Ўзбекистонга $30 млн инвестиция қилиш остига “Чорсу” меҳмонхонасини мутлақо бепул олганди. Кейинроқ у кредит олиш учун Ўзбекистон банкларига мурожаат қилди. Яъни у Ўзбекистонга ташқаридан $30 млн инвестиция қилмаган», — деганди шу йил февраль ойида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.