Яшнабод туман ҳокими: Янги метро йўналиши остидаги ҳудуд аукционга қўйилади

Яшнабод туман ҳокими: Янги метро йўналиши остидаги ҳудуд аукционга қўйилади

Тошкентда янги ер усти ҳалқа метро йўналиши (“Дўстлик-2” бекатидан “Қўйлиқ” бекатигача) остидаги ҳудудни аукционга қўйиш режалаштирилмоқда. Савдо нуқталари ва умумий овқатланиш пунктларини жойлаштириш мумкин бўлган жойлар танлаб бўлинган. Бу ҳақда “Новости Узбекистана” нашри хабар беради.

11 сентябрь куни Яшнабод туман ҳокими Баҳтиёр Раҳмонқулов бундай жойларнинг умумий сони 153 минг метр квадратни ташкил қилишини билдирди. Ушбу ҳудудлар олтита лотга бўлинган. Лотлар ва кичик лотлар 1 декабрдан савдога қўйилади.

Савдо нуқталари ва овқатланиш пунктларига олиб борадиган йўллар ташкил қилинади.

Фотосурат: “Ко дну” телеграм канали

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.