ЮНИСЕФ президент томонидан 16 ёшгача бўлган болаларга моддий ёрдам ажратилишини қутлади

ЮНИСЕФ президент томонидан 16 ёшгача бўлган болаларга моддий ёрдам ажратилишини қутлади

ЮНИСЕФ Ўзбекистон Республикаси президентининг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланишини коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини юмшатиш бўйича ўз вақтида кўрилган чора ва Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш томон ташланган қадам сифатида қутлади.

«Кўплаб халқаро маълумотларнинг натижалари мактабда таълим олиш билан боғлиқ қўшимча харажатларнинг кўплиги ва оғирлигидан айниқса камбағал ва заиф болалар жабрланишини кўрсатмоқда, бу уларнинг мунтазам равишда мактабга боришига тўсқинлик қилади. Шунингдек ўқув материалларининг уйда бўлиши болаларнинг мактабда билимларни ўзлаштиришида ҳаётий муҳим роль ўйнайди. Шу тарзда, мактабга бориш билан боғлиқ харажатларни қисман қоплаш бўйича ушбу ташаббус ўқувчиларнинг 15 фоизга яқинини ташкил қилувчи мазкур заиф гуруҳлар учун шубҳасиз харажатлар юкини камайтиради ва мактабларда давоматни яхшилайди», – дейди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде.

«Ушбу бир марталик моддий ёрдам пандемиянинг салбий таъсирини юмшатишга кўмаклашишига ҳамда бизнинг ларзалар ва стрессларга чидамлиликни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини яратиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз бирортаям бола четда қолмаслиги учун инсон капиталига қилинадиган барқарор инвестицияларга олиб келишига ишонаман».    

2009 йилдан 2018 йилгача 14 ёшгача бўлган болаларига нафақа оладиган кам таъминланган оилалар сони 67 фоизга қисқарди, 2 ёшгача бўлган болаларни парвариш қилиш бўйича нафақа оладиган оилалар сони эса 61 фоизга камайди. Натижада 2018 йилга келиб, 18 ёшгача бўлган болаларнинг фақат 17 фоизи 2 ёшгача бўлган бола парвариши учун нафақа ёки 14 ёшгача бўлган болаларга нафақа оладиган оилаларда яшаган.

Айни пайтда ҳукумат ушбу нафақаларни олувчилар сонини 2020 йил охиригача 50% га ошириш бўйича чораларни кўраётганига қарамасдан, болалар нафақалари билан қамраб олишни кенгайтириш ўткир муаммо бўлиб қолмоқда. Бу қўшимча ресурсларни талаб қилса-да, мамлакат имкониятлари доирасида уни амалга ошириш усуллари мавжуд, дея қайд этади ЮНИСЕФ вакиллари.

Эслатиб ўтамиз, 16 ёшгача бўлган 810 минг нафар болани қўллаб-қувватлашга 427 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.