ЮНИСЕФ, ЖССТ: 2019 йилда Ўзбекистон мактабларининг 13% қўл ювиш учун шароитларга эга бўлмаган

ЮНИСЕФ

Ҳозир, бутун дунё бўйлаб мактаблар ўз эшикларини такрор очишга ҳаракат қилаётган бир пайтда, ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг Ҳамкорликдаги мониторинг дастурида берилган охирги маълумотлар 2019 йилда Ўзбекистон мактабларининг 13% да қўлларни совун ва сув билан ювиш учун базавий шароитлар бўлмаганини кўрсатмоқда. Ушбу шарт COVID-19 пандемияси даврида мактабларда хавфсиз фаолиятни таъминлаш учун пойдевор ҳисобланади.

Ўзбекистонда мактабларнинг 83% тоза ичимлик сувидан, 78% базавий санитария шароитларидан фойдаланиш имкониятига эга.

«Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда мактабларнинг ёпилиши 8 млн нафар боланинг узлуксиз ўқишига таъсир кўрсатган. Энди, мамлакат ҳукумати мактабларни аста-секин очишни режалаштираётган бир пайтда, ўқув муассасаларининг хавфсизлигини таъминлаш ва мамлакатда кўрилаётган умумий эҳтиёт чораларига амал қилиш зарур…», – дейди Саша Грауманн, Ўзбекистондаги ЮНИСЕФ ваколатхонасининг раҳбари.

«Мактаблар очилишидан олдин ўқув муассасаларида сув таъминоти, санитария ва гигиена  бўйича барча зарур шароитлар яратилганига, хоналарнинг тозаланиши ва дезинфекция қилиниши таъминланаётганига ишонч ҳосил қилиш керак, бу ўқувчилар учун хавфсиз, ишончли ва қулай таълим муҳитини яратади», – дея таъкидлайди у.

Ҳамкорликдаги мониторинг дастури ҳисоботига кўра, бутун дунё бўйлаб 818 млн бола ўз мактабларида қўл ювиш учун базавий шароитлардан фойдаланиш имконига эга эмас, бу уларнинг COVID-19  га ва бошқа инфекцион касалликларга чалиниш  хавфини оширади Бу болаларнинг учдан бир қисми (295 млн) Африка мамлакатларида ва Саҳрои Кабирдан жанубда яшайди. Ривожланиши паст мамлакатларда 10 та мактабдан 7 тасида қўлларни ювиш учун асосий воситалар мавжуд эмас, мактабларнинг ярмида базавий санитария шароитлари ва сув таъминоти йўқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.