Юнусобод туманида қурилаётган метро йўналишида ер ўпирилиши юз берди

Юнусобод туманида қурилаётган метро йўналишида ер ўпирилиши юз берди

Янгиланди:  15.23. ФВВ қидирув-қутқарув ишлари якунланганлигини билдирди. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари уларнинг оилаларига топширилган.

«Лойиҳани амалга ошириш жараёнида бундай ҳолатлар ва бошқа бахтсиз ҳодисалар такрорланмаслиги учун зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда», — дея таъкиланади ФВВ хабарида.

13.10. Ўзбекистон партиялари воқеа бўйича пухта тергов олиб боришни талаб қилишмоқда.

Халқ демократик партияси ҳукуматдан, масъул вазирликлар ва идоралардан, қурилиш ва пудратчи ташкилотлардан “ишчиларнинг ҳаётини ва қонуний ҳуқуқларини муҳофаза қилиш масалаларига катта масъулият билан ёндашишни” талаб қилди.

«Бугун мамлакатнинг барча ҳуддуларида минглаб қурилиш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Аччиқ ҳақиқатни тан олишимиз керак – уларнинг кўпчилигида юз минглаб юртдошларимиз, хусусан, ёшлар ҳуқуқсиз ёлланма ишчилар сифатида меҳнат қилади», — дейилади баёнотда.

12.48. Юнусобод метро линияси қурилишида ҳалок бўлган ишчиларнинг оилаларига 100 млн сўмдан ажратилди.

«Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг раиси Хусниддин Ҳосилов барча ходимлар номидан ва шахсан ўз номидан ҳалок бўлган қурувчиларнинг қариндошларига таъзия билдирди.

«Юрагим тузатиб бўлмайдиган йўқотишдан қайғу ва ҳамдардликка тўла. Хотирамизда маҳрум бўлганлар ҳар доим биз учун ўз яқинларига кўп яхшиликлар қилган ҳақиқий қаҳрамонлар бўлиб қоладилар! …

Инсон ҳаёти бебаҳо ва яқинларини йўқотган оилаларнинг ушбу тузатиб бўлмайдиган йўқотишларини ҳеч қандай моддий ёрдам қопламайди. Ўз номимдан шуни ваъда қиламанки, биз фожиали вафот этганларнинг оилалари учун муносиб ҳаётни таъминлаш учун барча шароитларни яратишга тайёрмиз», — деди Хусниддин Ҳосилов.

19 декабрь, 12:31. Тупроқ остидан яна бир жасад топилди: З. Каримов Зариф, 1981 йилда туғилган.

Тошкент шаҳар прокуратураси 257-модданинг 2 қисми “а” банди (инсонлар ўлимига олиб келган меҳнат муҳофазаси қоидаларининг бузилиши) ва 258-модданинг 2-қисми “а” банди (инсон ўлимига олиб келган кон, қурилиш ёки портлаш хавфи бор ишлар хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши) бўйича жиноий иш қўзғади.

2:15. Бешинчи жасад топилди ва унинг шахси аниқланди: И.Рахматов 1996 йилда туғилган.

18 декабрь, 21:44. «Бу орада қидирув-қутқарув амалиётлари натижасида тупроқ остидан тўртинчи жасад чиқариб олинди – А.Диёров, 1986 йилда туғилган», – дея хабар беради ФВВ.
 
21:17. 20 ёшли Абдуллаев Д. Тошкент метросининг Юнусобод йўналишидаги қурилиш участкасида ер ўпирилиши натижасида ҳалок бўлди, дея хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

20:39. ФВВ тарқатган хабарга кўра, қидирув-қутқарув амалиёти чоғида тупроқ остидан иккита жасад топилди, уларнинг шахси аниқланди:
 
1. Ж. Равшанов, 1989 йилда туғилган.
2. Т. Абдуллаев, 1957 йилда туғилган.

Янгиланди: Тошкентдаги Юнусобод метро йўналишининг қурилиш кетаётган участкасида юз берган ер ўпирилиши сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ҳамда уларни тезкор бартараф этиш бўйича ҳукумат комиссияси ташкил этилди. Газета.uz ўз манбаларига таянган ҳолда, қидирув-қутқарув ишлари жараёнида камида битта жасад топилгани ҳақида хабар беради. 

19:33. Anhor.uz манбасининг сўзларига кўра, айни дамда 5 киши бедарак йўқолган, улардан иккитасининг жасади топилган.

Бугун соат тахминан 10:00 да Юнусобод метро йўналишини узайтириш бўйича қурилиш майдонининг очиқ участкасида қисман ер ўпирилиши содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ хабар беради. Вазирлик маълумотларига кўра, фавқулодда воқеа “жала ёмғири натижасида” юз берган.

Repost.uz нашри икки нафар ҳалок бўлган фуқаро ҳақида маълум қилади. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра эса, жабрланганлар йўқ. «1975 йилда туғилган фуқаро Б.М. аварияга гувоҳ бўлган, ҳозир у бу ҳолатдан кучли стресс остида. Айни пайтда унга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда», – дейилади вазирлик хабарида.

UzReport даги ҳамкасбларимизга воқеа жойини тасвирга олишга ва жабрланганларнинг яқинлари билан гаплашишга рухсат беришмади.

ФВВнинг қайд этишича, ҳозир Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири Раматов А.Ж. назорати остида хизмат текшируви ўтказилмоқда. Шунингдек воқеа жойига  “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси Хасилов Х.Н. ҳам келган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.