Zamin жамғармаси эшитиш қобилияти бузилган болалар учун бепул кохлеар имплантация дастури бўйича иш бошлади

Zamin жамғармаси эшитиш қобилияти бузилган болалар учун бепул кохлеар имплантация дастури бўйича иш бошлади

Фонд Zamin жамғармаси йилига ихтисослашган мактабларнинг 30 нафар ўқувчиси учун кохлеар имплантация дастурини ишга туширди. Ҳозир Республика илмий-амалий педиатрия тиббий марказида дастлабки 10 та бемор диагностика ва саралаш жараёнидан ўтмоқда.

«Кўрикдан ўтказиш ишларини аудиолог, психоневролог, сурдопедагог, отоларинголог, психиатр каби мутахассислар гуруҳи ўтказмоқда. Бунда болаларнинг ёши, эшитиш аппаратини тақиб юриш тажрибаси бор-йўқлиги ва эшитиш қобилиятининг послингвал бузилишлари ҳисобга олинади», – дейилади хабарда.

Танлаб олинган беморлар операциядан олдинги тайёргарликдан, операция ва реабилитацион терапиядан ўтади.

Ушбу дастур бутун мамлакат бўйлаб ихтисослашган мактаб-интернатларнинг 5 мингта ўқувчисини қамраб олиши кўзда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.