Жаҳонгир Ортиқхўжаев: Tashkent City хиёбонини сақлаб туриш ойига 900 млн сўмга тушмоқда

17 декабрдан 10 январгача Tashkent City  хиёбонига кириш пуллик бўлади. Кириш чиптасининг нархи катталар учун 10 минг сўм, болалар учун 5 минг сўм, енгил автомобиль кириши учун эса 20 минг сўм миқдорида белгиланди. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу қарорга изоҳ берди, деб ёзади UzNews нашри.

«Паркларни сақлаб туришнинг бошқача чораси йўқ. Мисол учун, шунча дарахтлар экилган, шунча энергия кетади, бошқачасига билмайман, қандай бўлади», — дейди ҳоким.

Унинг сўзларига кўра, хиёбонни сақлаб туришга 900 миллион сўм кетади. Бир кунда ҳар битта фонтан 1 миллион сўмга тушмоқда. 

«Бюджетдан пул ажратилмайди. Чунки солиқ тўловчилар кирса-кирмаса пул тўламайди-ку, тўғрими? Киргани тўласа, шунда адолатли бўлса керак. Яъни бюджет солиқ тўловчиларнинг ҳисобига шаклланади. Одамларда ҳақли равишда савол туғилади: “Умуман “Tashkent Сity”га кирмасам нима учун мен тўлаётган солиқдан пул тўлаяпсизлар”, дейиши мумкин. Шунинг учун ўзини-ўзини боққани актуал, менимча», — дея қайд этади Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Бош саҳифадаги фотосурат: afisha.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.