Жанубий Кореядан келганлар Тошкент аэропортида карантинга жойлаштирилди

Жанубий Кореядан келганлар Тошкент аэропортида карантинга жойлаштирилди

Бугун Сеулдан Тошкентга учиб келган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг HY514 рейси йўловчилари аэропортнинг меҳмонхона терминалида карантинга жойлаштирилди.

«Ўзбекистонда коронавирус тарқалмаслигининг олдини олиш мақсадларида бугун Сеулдан учиб келган йўловчилар Тошкент аэропортининг халқаро терминалидаги алоҳида залда вақтинчалик санитария изоляциясига жойлаштирилди», – дейилади  Uzbekistan Airways матбуот хизматининг хабарида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қатор зарур профилактика тадбирларини ўтказганидан кейин, агар келганларнинг ҳеч бирида ЎРВИ аломатлари аниқланмаса, йўловчилар карантин хонасини тарк этишлари мумкин.

Жанубий Корея коронавирус билан касалланганлар сони бўйича Хитойдан кейин иккинчи ўринда бормоқда: айни пайтда мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 1 595 кишини ташкил қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.