Жасур Умировнинг жиноят иши судга берилди

5 январь куни Самарқанд вилоят прокуратураси хонанда Жасур Умировнинг жиноят иши материалларини Самарқанд вилоят судига топширди, деб ёзади “Газета” нашри прокуратура матбуот хизматига таянган ҳолда.
 
Эслатиб ўтамиз, 9 октябрь куни хонанда томонидан лицейнинг биринчи курс ўқувчиси 16 ёшли Ш.ни зўрлаганлик факти бўйича жиноят иши қўзғатилганди.  

21 декабрь куни Самарқанд вилоят прокуратураси Жасур Умировга 118-модданинг 3-қисми “а” банди бўйича айблов (18 ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш) қўйилгани ҳақида хабар берди. Суд қарори билан хонанда қамоққа олинди.

Тергов иши вилоят прокурори Равшан Машарипов назорати остида олиб борилди. Прокуратура хабарида “Тўпланган далиллар билан Жасурнинг айби тўлиқ исботланди” (суд-тиббий экспертизаси хулосаси ва бошқалар) дейилади.
 
Прокуратура Жасур Умировга Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” банди бўйича, яна икки фуқаро А.З. ва Ш.К. га эса ЖКнинг 241-моддаси 2-қисми бўйича айблов қўйди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.