ЖБ Ўзбекистонда коронавирус оқибатларини юмшатиш учун яна 200 млн доллар ажратди

ЖБ Ўзбекистонда коронавирус оқибатларини юмшатиш учун яна 200 млн доллар ажратди

Бугун Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш амалиёти доирасида Ўзбекистонга қўшимча 200 млн доллар маблағ таъдим этилишини маъқуллади. У аҳоли соғлиғи, унинг ижтимоий фаррвонлиги ва мамлакат иқтисодиёти учун коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш бўйича ҳукумат чора-тадбирларини амалга оширишга йўналтирилади.

«Бу маблағлар солиқ тушумларининг сезиларли қисқариши ва ҳукуматнинг инқирозга қарши дастури доирасида давлат харажатларининг кутилмаганда ошиши фонида давлат бюджетини қўшимча маблағлар билан таъминлайди», – дейилади банк пресс-релизида.

Ушбу кўмак 2019 йил июнь ойида Жаҳон банки Директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маъқулланган ривожланиш сиёсатини 500 млн долларга қўллаб-қувватлаш амалиёти билан боғлиқ. Пандемиядан олдин ушбу ислоҳотларнинг бориши жараёнидаги сезиларли ривожланиш ҳамда коронавирус пандемияси келтириб чиқарган иқтисодий инқироз натижасида давлат бюджетидаги кутилмаган тақчиллик қўшимча молиялаштириш учун асос бўлиб хизмат қилган.

Юқорида тилга олинган 200 млн доллар маблағ  шу йил 24 апрель куни Жаҳон банки томонидан маъқулланган 95 млн доллар миқдоридаги молиявий пакетни тўлдиради/

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.