«Жибек жоли» НЎП орқали фуқароларни чекланган тартибда ўтказиш масаласи қисқа муддатларда ҳал этилади

«Жибек жоли» НЎП орқали фуқароларни чекланган тартибда ўтказиш масаласи қисқа муддатларда ҳал этилади

Айни дамда “Жибек жоли” – “Ғишт кўприк” назорат-ўтказиш пункти (НЎП) ёнида 3000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари тўпланиб қолгани кузатилмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
 
«Бош консуллик ходимлари НЎП ёнида туриб, юртдошларимиз билан доимий мулоқотда бўлишмоқда, уларга иссиқ овқат ва бошқа ёрдам ташкил қилинган, вазият назорат остида», – дейилади хабарда.
 
Informburo.kz маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг Сариагаш акимати ҳам ёрдам кўрсатмоқда.

Охирги кунларда техник сабабларга кўра, юртдошларимизнинг давлат чегарасини кесиб ўтиши чекланган миқдорда амалга оширилаётган эди. “Жибек жоли” НЎП орқали республика фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудига чекланган тартибда ўтиши масаласи қисқа муддатларда ҳал этилади, дея хулоса қилади ТИВ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.