Жиззах вилоятида сел келиши оқибатида бола ҳалок бўлди

Жиззах вилоятида сел келиши оқибатида бола ҳалок бўлди

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги Жийдали қўрғонида ўн ёшли қизчани сел оқими олиб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар беради.

Бошқарма тарқатган маълумотга кўра, қизча молларни уйга ҳайдаш учун жардан ўтаётган бўлган. Унинг жасади жардан 500 м масофада топилди. Воқеа юзасидан тергов ишлари олиб бориляпти.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.