Ташландиқ ҳолатга келаётган Невич синов базаси

Ташландиқ ҳолатга келаётган Невич синов базаси

Яқинда «Таинственный Узбекистан» (“Сирли Ўзбекистон”) ҳамжамиятининг иштирокчилари Невич Синов базаси номи билан маълум бўлган Тошкент Машинасозлик Конструкторлик Бюросининг ташландиқ объектида бўлиб қайтди.

Тошкентдан 60 км узоқликда жойлашган  совет фазовий дастурининг объекти – Невич полигони мана бир неча йилдирки, ташландиқ ҳисобланади. Бир пайтлар бу ерда ҳаёт қайнарди, кўпгина одамлар ҳам қизиқарли иш билан банд бўлган.  

Полигоннинг асосий фаолият йўналишига қуйидагилар кирган: 

– Ой ва қуёш тизимидаги сайёраларни тадқиқ этиш учун асбоблар ва аппаратураларни яратиш;
– Космик технология, шу жумладан космик материалшунослик;
– Космик аппаратларни санкцияланмаган таъсирдан ҳимоя қилиш;
– Йирик габаритли трансформацияланадиган космик конструкцияларни яратиш;
– Корхонанинг ишлаб чиқариш ва экспериментал базасини ривожлантириш ва ўзлаштириш.

Улкан ангар полигоннинг маркази ҳисобланади. Унинг ёнида 6 қаватли иншоот (илмий мажмуа) жойлашган. Ўз вақтида айнан шу ангарда телескопларни йиғиш ишлари олиб борилган. Бугунги кунда ангар дарвозалари пайвандлаб ташланган. Полигон ҳудудида жойлашган 50 метрлик минорадан сувга турли предметлар ташланган. Шу тариқа ҳаво қаршилигининг жисм шаклига боғлиқлиги аниқланган.

СССР парчаланиб кетганидан сўнг объектни молиялаштириш ишлари тўхтатилади ва объект номаълум муддатга музлатиб қўйилди.

Бир пайтлар афсонага айланган объект ҳозирда ёзда жазирама иссиқ, қишда изғирин остида аста-секин харобага айланмоқда. Бинолар ташландиқ кўринишга келмоқда, илмий мажмуада бирортаям тирик жон йўқ, сўқмоқларни эса ўт босмоқда.

Фотосурат: © «Таинственный Узбекистан» ҳамжамияти, Facebook.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.