Тошкент Давлат техника университетида ўз соҳасининг ноёб мутахассисини қизи университет раҳбарияти билан низога боргани сабабли ишдан бўшатишди.  
 
ДТТУнинг ўқитувчиси Нафиса Зокирова ректоратга қарши суд ишини ютиб чиқди, натижада университет уни ишга тиклашга ва етказилган маънавий зарар учун компенсация тўлашга мажбур бўлди. Anhor.uz ушбу вазиятни “Айбсиз айбдор... ёки Техника университетида келишмовчиликларни қандай ҳал қилишади” номли мақолада тасвирлаганди. Бироқ ярим йил ўтгач, ректорат Нафиса Зокированинг отаси, техника фанлари доктори, “Совутиш ва криоген техникаси” кафедрасининг профессори Санъат Зокировни ишдан бўшатди. Асос – профессор 81 ёшда.  

Президент Шавкат Мирзиёев таълим сифатини яхшилаш ҳамда фан ва техниканинг турли йўналишлари бўйича рақобатбардош ёшларни тайёрлаш учун чет элдан мутахассисларни таклиф қилиш ва маҳаллий мутахассисларни, пенсиядаги профессорларни қайтариш зарурати ҳақида бир неча бор таъкидлаганди.  

«Совутиш ва криоген техникаси» йўналиши – тор, аммо республика иқлими шароитларида фан ва техниканинг катта талабга эга бўлган йўналиши ҳисобланади. Профессор Санъат Зокиров ноёб мутахассис, унинг иш ўрни ҳамон бўш турибди. Профессор на ректорат томонидан, на талабалар томонидан ҳеч қандай танбеҳ ёки танқидларга учрамаган, шу боис ушбу вазият ғалати бўлиб кўринмоқда.

Айтиш жойизки, ТДТУнинг Механика факультетида шу ва ундан катта ёшдаги профессорлар муваффақиятли фаолият кўрсатиб келмоқда. Масалан, “Қуймакорлик технологиялари” кафедрасининг профессори С.Расулов, «Технологик машиналар ва жиҳозлар» кафедрасининг профессори М. Абралов, «Материалшунослик» кафедрасининг профессори Э. Умаров, «Машинасозлик технологияси, Машинасозлик ишлаб чикаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш» кафедрасининг профессори Д. Алиқулов, «Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси» кафедрасининг профессори А. Садриддинов.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, шахсларга қарамасдан, воқеага аниқлик киритиб, унга приницпиал баҳо беришига умид қилишни истардик. Шунингдек, бир неча марта холислик ва қатъийликни намойиш этган суд қарорининг кучига ҳам ишонишни хоҳлардик.   
 
 Румия Анварова
 
 
PS: Мақола чоп этилаётган пайтда профессор Санъат Зокиров ... лавозимига танловда қатнашиши мумкинлиги ҳақида ёзма хабарнома олди.