Сентоб: вақтга бўйсунмаган қишлоқ
Минг йиллар илгари Нурота тоғларида яшаган кўчманчи қабилаларга бойлик ва ҳокимиятга ташна босқинчилар ваҳшийлик билан ҳужум қилган. Ўша ернинг тарихи ер юзидан ўчириб ташлангандай кўринган бу заминга алам ва вайронагарчилик ўрнашиб олган эди. Улар бегуноҳ одамларни қаттоллик билан қириб ташлаб, йўлида бор нарсани талон-тарож этган ҳолда ортга қайтишган.
Фақат битта 10-12 ёшлар чамасидаги қизча ўша даҳшатли жангда омон қолган. Мўъжиза ёки тақдир туфайли душманлардан яшириниб қолган бу қизча уйини ва яқинларини йўқотган ҳолда қўшни қишлоққа қочган, у ердаги аҳоли уни ўз бағрига олиб, жон сақлашига ёрдам берган.
Йиллар ўтиб, у оила қуради, давлатманд бўлади, аммо бу нарсалар уни бахтли қилмаганди. Шундан сўнг вайрон бўлган қишлоқни тиклашга ва уни бахт ва эзгулик масканига айлантиришга аҳд қилди бўлди.
Фотосурат: Мила Аксенова
Янги қишлоқни ажойиб ва гуллаб-яшнаган жой сифатида Сентоб деб номлашди,. Аҳолининг меҳнаткаш қўллари бу ерда ажойиб уйлар, гўзал боғлар ва гуллаган далалар барпо этди.
Фотосурат: Мила Аксенова
Афсонага кўра Сентоб қишлоғи Нурота тоғлари ва Қизилқум чўли ўртасида ана шундай пайдо бўлган. Ҳозир ҳам Сентобқалъа тоғи чўққисида афсонадаги вайрон қишлоқ қолдиқлари кўриниб туради. Олимлар бу қолдиқларни икки минг йилдан ортиқ тарихга эга, деб ҳисоблашади.
Сентоб қишлоғи аҳолиси тахминан уч минг кишидан иборат. Маҳаллий аҳолини сентобион деб аташади. Асосан кўп болали оилалар яшайди, улар чорвачилик, деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланади. Сентоб қўй сутидан тайёрланган пишлоқ, ёнғоқлар ва анъанавий тандир нонлари билан машҳур.
Фотосурат: Мила Аксенова
Маҳаллий афсонага кўра, Нурота ҳудудига осмондан (метеорит) оловли шар тушгандан сўнг шифобахш сувли булоқ Чашма пайдо бўлган. Сентобда бу булоқни Чашмаи ако деб аташади, у бутун қишлоқни ичимлик сув билан таъминлайди, булоқдан оқиб чиққан дарё эса суғориш учун хизмат қилади.
Фотосурат: Мила Аксенова
Сентобга ташриф буюрганлар қадимий қалъа, қўрғон ва 40 дан ортиқ ғор қолдиқларини, Хўжа Муҳаммад Порсо, Хўжа Муҳаммад Саврато, Ширин ота мақбаралари, 1650 метр баландликдаги Фозилмон кўлини, буддавий ибодатхонасини, Сентобтепа маданий мерос объектини, араб ёзувли тошбитиклар ва қадимги суратларни кўришимиз мумкин.
Фотосурат: Мила Аксенова
Расмий равишда Сентоб туристик қишлоғи мақомини 2023 йил 17 март санасида олган. Бугун қишлоққа хорижий сайёҳлар катта оқими кузатилмоқда, улар турли мавзули турлар, жумладан, колоритли қишлоқ ва таомлар турлари билан қизиқишмоқда. Масалан, Валери ва укаси Филипп Сентобни томоша қилишмоқ бўлиб, Франциядан келишган:
“Биз илк бор шу ердамиз ва бу жой бизга ёқяпти, чунки бу ерда табиий муҳитга яқин ўхшаш атмосфера бор. Биз учун бу ноёбдир. Бу оддий қадимий қишлоқ ва мен буни қадрлайман”, дейди Валери.
Фотосурат: Мила Аксенова
“Биз бу ерда француз тилида яхши гаплаша оладиган экскурсовод билан бирга саёҳат қиляпмиз. У француз тили ўқитувчиси бўлиб, Тошкентда яшайди. Биз интернетда француз тилида сўзлаша оладиган яхши экскурсоводни узоқ изладик. Ундан энг гўзал жойларни кўрсатиб беришни сўрадик ва мана энди шу ердамиз”, дея ўртоқлашади Филипп.
Фотосурат: Мила Аксенова
Германиялик Сара бир гуруҳ сайёҳлар билан Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиб, Марғилон, Хива ва Самарқандда бўлган, унинг айтишича, Сентобдан ҳайратланиб қолган:
“Мен бу жой ҳақида бир саёҳат блогидан эшитган эдим. Блогер Ўзбекистон ҳақида кўп ҳикоя қилган эди, биз унинг ҳикоялари билан қизиқдик”, дейди Сара.
Фотосурат: Мила Аксенова
Сентобдаги меҳмонхоналар сайёҳлар учун тандирда нон ёпиш ва пишлоқ тайёрлаш устида уста-шогирд дарсларини ўтказадиган турлар таклиф қилади. Меҳмонхоналардан ташқари бу ерда қадимий араб ёзувли қўлёзмалар, ўтмиш асрлар меҳнат қуроллари ва безаклари намойиш этилган музей-уйлар ҳам мавжуд.
Яқин вақтлардан бошлаб Сентоб тоғларида экстремал туризм фаол ривожланмоқда, сайёҳлар улуғвор тоғ чўққиларига чиқиб, ёввойи табиатнинг ажойиб манзараларини кўришмоқда.
Фотосурат: Мила Аксенова
2023 йил октябрь ойида Сентоб жаҳондаги энг яхши туристик қишлоқ деб тан олинди. Тўққиз ой ичида қишлоққа 400 мингдан зиёд маҳаллий ва 8 мингдан ортиқ хорижлик сайёҳ ташриф буюрган.
Фотосурат: Мила Аксенова
Муаллифлар:
Мила Аксенова
Дарья Пензова
Ушбу материални Anhor.uz расмий сайтига фаол ҳавола кўрсатган ҳолда такрор нашр қилишга рухсат берилади. Бу талаб муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва контент яхлитлигини сақлаш мақсадида мажбурийдир.
Шарҳлар