Ўзбекистонда ёнғоқ етиштириш ва уни экспорт қилиш ривожлантирилади

Ўзбекистонда ёнғоқ етиштириш ва уни экспорт қилиш ривожлантирилади

Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятидаги Бўстонлиқ туманида ёнғоқ етиштириш бўйича ажойиб мактаб бор эди, бироқ у аста-секин жон берган кўринади. Энди эса ҳаммасини янгидан бошлайдиган Уюшма ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, «Sag agro» ва «Sam antep gilam» масъулияти чекланган жамиятларининг Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини (қуйида Уюшма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифини маъқуллади. 

Мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Уюшма таркибида масъулияти чекланган жамият шаклида Ёнғоқчилик илмий-тадқиқот маркази, Ёнғоқ логистика маркази, “Sag agro МТП” МЧЖ, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида ҳудудий “Ёнғоқагро” МЧЖ ташкил этилади.

Маҳаллий табиий-иқлим шароитларига мослаштирилган ёнғоқнинг серҳосил замонавий плантацияларини яратиш, шунингдек, ёнғоқ етиштиришнинг илмий асосланган усулларини ва ресурсларни тежовчи технологияларни кенг жорий этиш; 

республика ҳудудларида ёнғоқ ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш чораларини кўриш, маҳсулотни сотиш бозорларини кенгайтириш мақсадида маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, экспорт ҳажмини кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; 

республика ҳудудларининг табиий-иқлим шароитларига мос келишлигини инобатга олган ҳолда, ёнғоқнинг серҳосил ниҳолларини лаборатория шароитларида етиштиришни ташкил этиш; 

ишлаб чиқилган инновациявий технологияларни ёнғоқ етиштириш жараёнига жорий қилиш учун илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш; 

ёнғоқ кўчатларини парвариш қилишга жалб этиладиган агрономларни ёнғоқ плантацияларида агротехник тадбирларни тўғри ўтказиш бўйича ўқитиш учун махсус тайёрлов курсларини ташкил этиш; 

Уюшма таркибига кирувчи ташкилотларга норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, имтиёз ва преференциялар бериш, хорижий инвестицияларни, жумладан, халқаро молия институтларининг маблағларини жалб қилиш йўли билан давлат кўмагини олишда ҳар томонлама кўмаклашиш Уюшманинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди.

“Sag agro” МЧЖ ва “Sam antep gilam” МЧЖ, “Ёнғоқчилик илмий-тадқиқот маркази” МЧЖ, “Ёнғоқ логистика маркази” МЧЖ, “Sag agro МТП” МЧЖ, шунингдек, ҳудудий “Ёнғоқагро” масъулияти чекланган жамиятлари Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасининг муассислари сифатида чиқди. 
Уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари муассисларнинг умумий йиғилиши қарори билан сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади. 

Биринчи босқичда (2017-2019 йиллар) – ёнғоқ кўчатларини республикага олиб келиш; иккинчи босқичда (2018-2019 йиллар) – ёнғоқни пайвандлаш учун пайвандтагларни келтириш кўзда тутилган. 

Кейин 2020 йилда лаборатория шароитида ёнғоқнинг тегишли минтақа табиий-иқлим шароитларига мос юқори ҳосилдор навларини ишлаб чиқарилади, ва ниҳоят, тўртинчи босқичда (2018-2020 йиллар) ёнғоқ етиштириш ва уни ички ҳамда ташқи бозорда сотиш йўлга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, собиқ Р.Шредер номидаги институтнинг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган тажриба далаларида ўзбекистонлик олим Колмаков ёнғоқларнинг шингил шаклида мева берувчи юқори маҳсулдор, пўсти юпқа бир нечта навини етиштирган эди.

Ёнғоқ кўчатлари, пайвандтаглар ва ҳоказоларни эркин айирбошланадиган валютага олиб келишни кўзда тутувчи қарор қабул қилинганига қараганда, Колмаковнинг бу борадаги ишлари ва уларнинг натижалари йўқотилган ёки Мирзаев номидаги Боғдорчилик ва узумчилик илмий-тадқиқот институтининг раҳбарияти ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бу ҳақда ҳеч нима билмайди.

Афсус. Чунки ажратиладиган эркин айирбошланадиган валюта унчалик кўп ҳам эмас, бунинг устига олимнинг илмий натижаларини сақлашга хўжасизларча муносабатда бўлишган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.