Ўзбекистон EXPO-2017 кўргазмасида: Биокапсула, биомобиль ва келажак смартфони

Ўзбекистон EXPO-2017 кўргазмасида: Биокапсула

Ўзбекистон павильонининг биринчи қаватида EXPO-2017 кўргазмасининг асосий мавзуси – “Келажак энергияси” очиб берилган. Иккинчи қаватда эса республиканинг енгил саноат, самолётсозлик соҳаларидаги ютуқлари тақдим этилган. Шунингдек меҳмонлар ўзбек миллий таомларидан ҳам татиб кўришлари мумкин.

Ўзбекистон павильонида қуёш батареясида ишлайдиган экокапсула тақдим этилган бўлиб, муаллифларнинг сўзларига кўра у келажак уйи ҳисобланади. Ундан узоқ, яъни инфратузилма бўлмаган жойларда, масалан илмий станцияларда, чексиз даштларда ёки аэропортларда фойдаланиш мумкин бўлади.

Капсула бир кишига мўлжалланган ва совутиш, иситиш ва ёнғинни ўчириш тизимлари билан жиҳозланган. Шунингдек унда телевизор кўриш, мусиқа тинглаш ва мириқиб китоб мутолаа қилиш мумкин.

Капсуланинг оғирлиги 300 кг ни ташкил этади. Ўзбекистоннинг бу ишланмаси бошқаларникига қараганда арзонроқ, қиймати икки минг долларни ташкил этади.
Шунингдек Ўзбекистон павильонида янги авлод смартфонини, қуёш батареяларида ишлайдиган биомобилни ҳам томоша қилиш мумкин. Биомобилнинг қуввати 700 км га етади.

Қайд этиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Халқаро ихтисослашган кўргазмада қатнашиши ҳақидаги шартнома шу йилнинг 13 февралида ЭКСПО-2017 комиссари Рапиль Жошибаев ва “Ўзэкспомарказ” МКМ бошқаруви раиси, Ўзбекистон миллий секциясининг комиссари Иброҳим Эргашев томонидан имзоланган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.