Онлайн-тестдан ўтиш абитуриентнинг ўтиш баллини белгилайди ва бундай натижа билан кириш мумкин бўлган университетлар рўйхатини шакллантиради.
 
Ўзбекистон олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бошланиши арафасида ZiyoNET портали абитуриентларни ўзларини синаб кўришни таклиф этмоқда.
 
Порталнинг «Абитуриент» бўлимида республикадаги олий ўқув юртларининг, шу жумладан хорижий университетлар филиалларининг рўйхати мавжуд. Шу ернинг ўзида ўтиш баллини, бюджет ўринларининг сонини ҳамда қабул комиссиясига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини билиб олиш мумкин.
 
Шунингдек порталда абитуриентлар ўзларини қизиқтирган мутахассислик бўйича дастлабки тестдан ўтишлари ҳам мумкин.
 
ZiyoNET базасида 12 мингдан ортиқ савол мавжуд.