Ўзбекистонда арзон электр энергиясини ишлаб чиқарувчи гидроагрегат яратилди

Ўзбекистонда арзон электр энергиясини ишлаб чиқарувчи гидроагрегат яратилди

Ўзбекистонда ишлаб чиқилган двигатель дарё, канал ва ариқлар табиий оқимининг кучини тўғон ёки бошқа иншоотларни қурмасдан туриб ишга туширишга ёрдам беради.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк бўйича агентлик маълумотларига кўра, Наманган вилоятидаги Инновацион фаолият ва технологиялар трансфери маркази томонидан таклиф этилаётган гидроагрегат табиатга зарар етказмасдан далаларга сув чиқариши ёки арзон электр энергияси ишлаб чиқарилишини таъминлаши мумкин.

 «Ушбу инновация кичик корхоналар, фермер хўжаликлари ва сув оқимлари ёнида жойлашган бошқа энергия истеъмолчилари учун мўлжалланган. Ҳозир патент олишга ариза берилди», — деб ёзади «Правда Востока» нашри.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.