Ўзбекистоннинг иккита олий ўқув юрти МДҲ олий таълим муассасалари рейтингидан ўрин олди

Ўзбекистоннинг иккита олий ўқув юрти МДҲ олий таълим муассасалари рейтингидан ўрин олди

Ўзбекистоннинг иккита олий ўқув юрти – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд қишлоқ хўжалик институти – “Эксперт РА” рейтинг агентлиги томонидан тузилган МДҲ олий таълим муассасалари рейтингидан ўрин олди.

Унга кўра, иккала олий ўқув юрти ҳам “D” мақомига эга бўлган, бу “битирувчилар тайёргарлигининг мақбул даражаси”ни англатади. ЎзМУ барча учта кўрсаткич бўйича II рақамини олди. Булар: “сифатли таълим олиш учун шароитлар даражаси”, “ОЎЮ битирувчиларига иш берувчилар томонидан бўлган талаб даражаси” ва “ОЎЮнинг илмий-тадқиқотчилик фаолияти даражаси”. Самарқанд қишлоқ хўжалик институти эса бироз паст, яъни биринчи ва учинчи кўрсаткичлар бўйича III рақами билан баҳоланган.

Рейтингда жами МДҲ мамлакатларидан 153 та олий ўқув юрти таҳлил қилинган. Энг юқори А мақоми – “битирувчилар тайёргарлигининг энг юқори даражаси” фақат битта олий ўқув юртига – Ломоносов номидаги Москва давлат университетига (Россия) берилди.

Фотосурат: © Wikimedia.com

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.