“Инновацион ғоялар” танловига аризалар қабули бошланди

“Инновацион ғоялар” танловига аризалар қабули бошланди

“Инновацион ғоялар” Республика кўрик-танловида қатнашиш учун аризаларни 1 августга қадар бериш мумкин.

Танлов 35 ёшгача бўлган олимлар, магистрлар ва талабгорлар орасида ўтказилади.

Кўрик-танлов АКТ, энергетика, қишлоқ хўжалиги, экология, Ер ҳақидаги фан, машинасозлик, енгил саноат каби йўналишларни қамраб олади.

Танлов Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва технологиялар ривожини мувофиқлаштириш қўмитаси, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг марказий кенгаши томонидан ташкил этилди, деб ёзади UZ24 нашри “Правда Востока” газетасига таянган ҳолда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.