Ўзбекистонда электрон харидлар тизими яратилади

Ўзбекистонда электрон харидлар тизими яратилади

Тез орада Ўзбекистонда электрон харидларнинг мустақил тизими пайдо бўлиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги 190-сонли қарорида кўрсатилганидай, лойиҳа доирасида қуйидагилар кўзда тутилган:

– электрон харидларни жорий этиш бўйича консалтинг;

– харидларнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш (UzEPS тизими);

– UzEPS кичик тизимларини ишлаб чиқиш, мослаштириш ва интеграциялаш: электрон савдолар (e-Bidding), электрон шартномалар (e-Contract), электрон тўловлар (e-Payment), электрон савдо маркази (e-Shopping Mall);

– Ўзбекистон ва Кореяда электрон харидлар соҳасида ўзаро ўқув ва технологик алмашув.  
Айни пайтда лойиҳа устида ишлар олиб борилаётгани хабар қилинади. Молиялаштириш миқдори – 8,5 млн АҚШ доллари, манба – Жанубий Корея ҳукумати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.