Фермерларга томчилатиб суғориш тизимидан фойдалангани учун олти миллион сўмдан берилади
Ўзбекистон ҳукумати Томчилатиб суғориш ва ёмғир сувида суғориш асосида сувни тежовчи техонлогияларни жорий этишга мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларнинг харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлади, – дея хабар беради Адлия вазирлиги.
Бир гектар майдонга кўпи билан 6 миллион сўмни ташкил қилувчи бир марталик субсидиялар 2019 йилда ва кейинги йилларда томчилатиб суғориш ва ёмғир сувида суғориш технологиясини жорий этишга ажратилади. Майдони 35 гектардан ортиқ боғларга сув чиқариш учун бурғуланган қудуқлар ҳамда дарё, канал ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станцияларини барпо этишга ажратиладиган субсидиялар миқдори 120 миллион сўмдан ошмайди.
Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳар йили 1 майга қадар келаси йили суғориш технологиясини жорий этиш бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларнинг узил-кесил рўйхатини шакллантиради ва уни Ҳукуматга тақдим этади
Шарҳлар