ФВВ: Ўзбекистонда радиация фони меъёрида
8 август куни Архангельск областининг Северодвинск шаҳри яқинидаги ҳарбий полигонда реактив суюқликли двигатель қурилмасини синаш пайтида портлаш юз берганди. Фавқулодда вазият давомида “Росатом” ташкилотининг бешта хотими ҳалок бўлган.
Ядровий синовларни ҳамма жойда тақиқлаш шартномаси ташкилоти Ўзбекистон ҳудудидаги ҳаво оқимларига келиб қолган бўлиши мумкин бўлган радионуклидларнинг эҳтимолий ҳаракат моделини чоп этди.
To requests on #IMS detection beyond #CTBT, data in, or near the path of potential plume from the explosion are being analyzed . We’re also addressing w/station operators technical problems experienced at two neighboring stations. All data are available to our Member States. https://t.co/pHL4WrHU23 pic.twitter.com/9aO5cQTlls
— Lassina Zerbo (@SinaZerbo) 18 августа 2019 г.
Ўзбекистон ФВВ 8-20 август кунлари радиацион фонда ўзгаришлар кузатилмаганини маълум қилади.
Ўзгидромет маълумотига кўра, ўша кунлари мамлакат ҳудуди жануби-ғарбий оқимлар таъсири остида бўлган, улар билан Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий ҳудудлари ва Эрон устида шаклланган ҳаво массаси келган.
Гамма-нурланиш экспозицион дозаси қувватининг ўртача ойлик даражаси Ўзбекистон бўйлаб ўртача соатига 0,16 микрозивертни ташкил қилган ҳамда 0,08-0,24 мкзв/с оралиғида ўзгариб турган. Қайд этамиз, экспозицион доза қувватининг рухсат этилган даражаси 0,30 скзв/соатни ташкил қилади.
Кўрсатилган даврда гамма-нурланиш экспозицион дозаси даражасининг ўртача қиймати республика бўйлаб 0,15 мкзв/соатни, Тошкентда максимал қиймат 0,16 мкзв/соатни ташкил қилган.
Шарҳлар