Тошкентдаги IT боғ Ўзбекистонда ахборот технологияларини ривожлантиришга қандай ёрдам бериши мумкин? (видео)

Яқинда Тошкентда биринчи IT-Park очилди, у истиқболли стартап-лойиҳаларни ишга тушириш ва уларни бозорга киритишга ихтисослашади.

Боғнинг дастлабки 15 та резидент жамоаси IT ни тиббиёт, фан ва қишлоқ хўжалиги каби соҳалар билан боғлайдиган ўз ғоялари устидаги ишларни бошлаб юборди.
Технопаркни яратиш ғояси Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонда бўлиб, у ерда технопарклар ривожланиши тажрибаси билан танишганидан кейин пайдо бўлганди.

Ушбу ташриф якунлари бўйича иккита лойиҳа бошлаб юборилди: биринчиси – Тошкентда Амити Ўзбекистон-Ҳиндистон университетини очиш, иккинчиси – IT-park яратиш, унда IT-хизматлар аутсорсинги ҳам, стартап-экотизимларни ривожлантириш ҳам асосий фаолият йўналишларига айланади.

“Салом, қўшнилар!” лойиҳасининг бошқа видеосюжетларини бу ерда кўришингиз мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.