Аҳолига бўлғуси АЭСнинг ядро қурилмалари ҳақида маълумот олишга рухсат берилди

Фуқаролар ядро қурилмаларини танишув мақсадларида белгиланган тартибда бориб кўришлари мумкин...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Унга кўра, атом энергиясидан фойдаланиш объектлари давлат мулкида ёки Президент томонидан белгиланадиган юридик шахслар мулкида бўлиши мумкин. Ушбу объектлар рўйхати ҳам Президент томонидан тасдиқланади.

Энергетика вазирлиги бу борада ваколатли давлат органи бўлиб, атом энергиясини ривожлантириш соҳасидаги ягона давлат сиёстини амалга оширади. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси эса атом энергиясидан хавфсиз фойдаланишни давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган ҳисобланади.   

Шунингдек қонунга мувофиқ, фуқаролар тегишли давлат органларидан ядро қурилмаларининг хавфсизлиги ҳақида маълумот олишлари, ядро қурилмаларини танишув мақсадларида белгиланган тартибда бориб кўришлари мумкин.

Қонун билан ядро қурилмаси зоналарида рухсат берилмаган йиғилишлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.