Ўзбекистонда интернет-хизматлар учун тарифлар яна арзонлашди

Ўзбекистонда интернет-хизматлар учун тарифлар яна арзонлашди

«Ўзбектелеком» компанияси 2014 йил 11 июлдан бошлаб Ўзбекистон провайдерларига интернет-хизматлар (ташқи канал) тарифи 1 Мбит/с учун $303,51 гача камайтирилгани ҳақида хабар беради.

Қайд этиб ўтамиз, бу йил тарифлар иккинчи бор камайтирилмоқда. Хусусан, 2014 йил 11 июнда нархлар 1 Мбит/с учун $306 гача, 11 июлдан эса $303 гача арзонлаштирилди.

Ўтган йили интернет-хизматларининг тарифи беш марта – 1 Мбит/с  учун 2013 йил январь ойидаги $409 дан декабрь ойидаги $322 гача камайтирилган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.