Ушбу қўшма корхона Франциянинг шериклик компанияси ва «Ўзэнергоинжиниринг» акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда ташкил қилинмоқда. Бу борадаги битим 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида «Assystem Engineeringand Operation Services S.A.S.» компанияси вакиллари билан учрашув чоғида имзоланди.

Янги корхона масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил қилинмоқда.

«Барча турдаги электр тармоқлари ва энергетика объектларини лойиҳалаштиришда инновацион технологиялар ва замонавий фан ютуқларини қўллаш корхона фаолиятининг асосини ташкил қилади», - дейилади Энергетика вазирлигининг хабарида.