Гулмоҳи етиштириш – Ўзбекистондаги энг фойдали агробизнес

Гулмоҳи етиштириш – Ўзбекистондаги энг фойдали агробизнес

Гулмоҳи, яъни форель балиғи – гўшти майин, мазали ва фойдали бўлган Ўзбекистондаги энг чиройли балиқлардан бири.
 
Ушбу балиқ маҳсулотини саноат миқёсида етиштириш унинг гўшт маҳсулотлари бозоридаги рақобатбардошлигини оширади, аҳолига соғлом муқобил маҳсулот ва яхши фойдани беради.

Гулмоҳи балиғини етиштириш – Ўзбекистонда фермерлар учун истиқболли тадбиркорлик йўналиши ҳамдир. У атроф-муҳитни яхшилашга ва табиий захираларни асрашга кўмаклашади. Асосан тоғли ва тоғолди ҳудудларида, совуқ сувда яшовчи гулмоҳи балиғини ҳатто қишда ҳам етиштириш мумкин. Мамлакатимизнинг қулай географик жойлашуви гулмоҳи балиғини етиштиришни ташкил этиш ҳамда ушбу маҳсулот экспортини кенгайтириш имконини беради.

Айни пайтда мамлакатда гулмоҳи балиғини етиштириш билан шуғулланувчи икки мингдан ортиқ корхона ва хўжалик фаолият кўрсатмоқда.

Фермерларимизнинг ушбу маҳсулотни етиштириш соҳасини ривожлантиришга бўлган қизиқишини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистондаги Глобал экология жамғармасининг Кичик грантлар дастури Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан ҳамкорликда фермерлар учун гулмоҳи балиғини етиштиришнинг замонавий технологиясини ривожлантириш бўйича ўргатувчи тренингларни ўтказмоқда.

Фотосурат: http://sgp.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.