Фарғона Водийсида Technovation Girls онлайн тренингларига рўйхатдан утиш бошланди

Фарғона Водийсида Technovation Girls онлайн тренингларига рўйхатдан утиш бошланди

COVID-19 пандемияси ер юзидаги ва Ўзбекистондаги ёшларни ХХI асрда ўзларини англаб, муваффақиятли карьера учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлиш имкониятига та’сир қилмоқда.  
 
12 август – Халқаро ёшлар кунига бағишлаб, 2016 йилдан бери амалга оширилиб келинаётган Technovation Girls халқаро дастури Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ва БМТнинг “Фарғона водийси ёшларининг ижтимоий уйғунлиги” қўшма лойиҳаси билан биргаликда Андижон, Наманган ва Фарғонадаги қизлар ва уларнинг устозлари учун бепул онлайн тренинглари учун танлов эълон қилади. 
 
Тренинглар мақсади 16-18 ёшдаги қизларга ахборот технологиялари бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, улар орасида СТЕМ соҳасини мукаммал тарғиб қилиш, гендер тенгликни мустаҳкамлаш, аёллар ва қизларнинг имкониятларини кенгайтириш, сифатли таълим бериш ва СТЕМда аёллар ва қизлар жамиятини яратиш орқали минтақада инноватсияларни кашф қилишдан иборатдир. Та’кидлаш лозимки, IТ ва технологиялар келажакдаги долзарб касблардандир! Олинган билимлар қизларга рақобатдош меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллашларига имкон беради.
 
Тренинглар шунингдек менторлар (устоз) учун ҳам ўтказилади. 19 дан 32 ёшгача бўлган талабалар, ўқитувчилар, ИТ-мутахассислар менторликка да’вогар бўлишлари мумкин.
 
Technovation Fergana Valley дастури 4 ойлик онлайн-машғулотлардан иборат бўлади. Вебинарлар маҳаллий ва халқаро экспертлар томонидан қуйидаги мавзуларда ўтказилади:
 
●         мобил иловаларни дастурлаш;
●         бизнес-режа яратиш;
●         видео тасвирга тушириш;
●         тақдимотлар тайёрлаш;
●         менторлик;
●         ИТ соҳасидаги карера;
● Барқарор Ривожланиш Мақсадлари.
 
Иштирокчилар ва менторлар танлов асосида сараланиб олинади. Аризалар фақат Фарғона водийси аҳолисидан 20-августга қадар www.technovation.uz сайтида қабул қилинади.
 
*Ўзбекистоннинг қолган ҳудудлар учун Technovation Girls-2021 tanloviga ro‘yhatdan o‘tish 2020 yilning oktabr oyida boshlanadi. Covid-19
 
Мазкур имкониятдан фойдаланинг! Cовид-19 пандемияси шароитида уйдан туриб ишланг ва иштирок этинг. Биз билан бирга билим ва кўникмаларингизни оширинг.
 
Онлайн-тренинглар Фарғона водийсида БМТ Тараққиёт дастурининг “Фарғона водийси ёшларининг ижтимоий уйғунлиги” лойиҳаси кўмагида ўтказилади.
 
Рус тилидаги видео анонс: https://www.youtube.com/watch?v=Ajclzt5oFWs
Ўзбек тилидаги видео анонс: https://www.youtube.com/watch?v=X6lA7NxZtPA


Technovation Girls haqida:
 
Technovation Girls  Ер юзидаги қизлар учун энг катта ва машҳур технологик дастурдир. Дастур веб-сайти: https://technovationchallenge.org. У Ўзбекистонда 2016 йилдан бери амалга оширилмоқда. Ушбу даврда 120 та жамоа мобил иловаларни яратди. 200 дан ортиқ қизлар 200 нафар мураббийлар кўмагида тренингларда иштирок этдилар, 50 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди.
 
Technovation иштирокчилари, Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлардаги 10-18 ёшли қизлар, Барқарор Тараққиёт Мақсадларидаги йўналишларида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган муаммоларни технологиялар ёрдамида ҳал этиб, мобил иловаларни яратишни ўрганадилар.
 
Жамоаларни тадбиркорлар, ўқитувчилар, университет талабалари ва ИТ мутахассисларидан таркиб топган менторлар томонидан қўллаб-қувватланади. Ҳар бир жамоа мобил дастурни яратади, лойиҳа учун бизнес-режа ёзади, лойиҳа ҳақида видеофилм суратга олади ва танлов якунида (финалда) ўз лойиҳасини тақдим этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.