ЯИДХП хизматларини Uzcard EMV карталари орқали тўлаш мумкин

ЯИДХП хизматларини Uzcard EMV карталари орқали тўлаш мумкин

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да СМС-хабар хизмати уланган Uzcard EMV («онлайн-карта») банк карталарини регистрация қилиш ва шахсий кабинетга боғлаб қўйиш имконияти жорий этилди, деб ёзади uzkart.uz.

Регистрация жараёнида фойдаланувчи дастлаб ўзи тўғрисидаги ҳамда Uzcard EMV картанинг асосий маълумотларини (карта рақами ва амал қилиш муддати рақамлари) киритиб, сўнгра СМС-хабар шаклида келган тасдиқлаш кодни киритади. Рўйхатдан ўтиш жараёни сўнгида фойдаланувчининг мобил телефонига Ягона портал тизимидан рўйхатдан ўтиш муваффақиятли якунлангани тўғрисида СМС-хабар келади.

Мазкур усулда рўйхатдан ўтиш фойдаланувчи кабинети орқали Ягона порталда тўғридан-тўғри тўловларни амалга оширишда қулайликлар яратади. Бунда банк картаси маълумотларини қайта киритиш талаб этилмайди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.