Фарғоналик олимлар ахборот сигналини яширин ўзлаштиришдан ҳимоя қилувчи усулни ихтиро қилди

Фарғоналик олимлар ахборот сигналини яширин ўзлаштиришдан ҳимоя қилувчи усулни ихтиро қилди

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали олимлари оптик толали алоқа тизимларида информацион сигнални яширин ўзлаштиришдан ҳимояловчи усулга патент олиш учун талабнома топширишди, дея хабар беради ima.uz.

Ушбу ихтиро оптик толали алоқа тизимларида ахборотни яширин ўзлаштиришдан ҳимоялаш ва конфиденциал ахборотни узатишнинг оптик толали алоқа тизимларида фойдаланилганда яхши самара бериши мумкин.

Ихтиронинг янгилиги шундаки, умумий сигнални шакллантиришдан олдин қабул қилувчи томонда дастлабки ва инверс шовқин сигнали шакллантирилади. Бунинг натижасида оптик толали алоқа тизимларида инверс шовқин сигнали мавжуд бўлмагани боис умумий сигналдан ахборот сигналини ажратиб олишга имкон берадиган тасодифий ўзгарувчан характерга эга шовқин сигналидан фойдаланишга эришилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.