Автобусларнинг мобил жадвали сентябрь ойида пайдо бўлади

Автобусларнинг мобил жадвали сентябрь ойида пайдо бўлади

Реал вақт режимида автобусларнинг юришини кузатиш мумкин бўлган via.uz сайти икки ҳафтадан буён техник сабабларга кўра ишламаяпти.

UZ24 мухбири “Тошшаҳартрансхизмат” АКнинг ахборот-коммуникация технологиялари бўлими бошлиғи билан суҳбатда аниқлашича, ҳозир сайтда техник модернизация ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Android ва iOS операцион тизимлари учун мобил иловалар устида ҳам иш бораётгани маълум бўлди.

Сайтни ва мобил иловаларни ишга тушириш ишлари 1 сентябрга мўлжалланмоқда.

Сайтда GPS тизими билан жиҳозланган 381 та автобуснинг 39 та йўналишини кузатиш мумкин бўлади. Йил охиригача 2000 дан ортиқ автобус ва йўналишли такси навигация тизимига уланади.

Шу билан бирга суҳбатда автобусларнинг катта бекатларда одам йиғиб узоқ вақт туриши муаммоси ҳам тилга олинди. Юқорида айтилганидай, муаммони ҳал этиш мақсадида айни пайтда жамоат транспорти йўналишининг жадвалига тузатиш киритилмоқда.

Фотосурат: UZ24.uz
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.