Самарқандда қурилаётган қуёш электр станциясининг ишга тушиш муддати маълум бўлди

Самарқандда қурилаётган қуёш электр станциясининг ишга тушиш муддати маълум бўлди

Самарқанд вилоятида барпо этилаётган қуёш фото электр станцияси ишга тушадиган муддатларга  аниқлик киритилди. У 2016 йил охирида ишга тушади. Бу ҳақда “Правда Востока” нашри хабар беради.

Бундан олдин Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВт, умумий қиймати эса 310 млн долларни ташкил этувчи Марказий Осиёдаги биринчи қуёш фото электр станциясини барпо этиш лойиҳаси Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг молиявий кўмагида рўёбга чиқарилаётгани ҳақида хабар берилганди. 

 «Станция 2016 йил охиригача ўз фаолиятини бошлайди. Унинг асосий вазифаси қуёш ёруғлигидан электр энергиясини ишлаб чиқариш учун фойдаланиш, Самарқанд вилоятидаги халқ хўжалиги объектларини ва аҳолини электр энергияси билан таъминлашнинг тежамкорлиги ва ишончлилигини ошириш, тикланадиган манбалардан электр ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва иссиқхона газларининг ҳавога ташланишини камайтиришдан иборат. Қурилиш ишлари якунланганидан кейин қўшимча 100 та иш ўрни яратилади”, – дея қайд этади газета.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.