Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги “Yаngi intellekt – 2014” танловини эълон қилди

Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги “Yаngi intellekt – 2014” танловини эълон қилди

Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги республикада ихтирочилик ва илмий-техникавий ижодиётни рағбатлантириш, инновацион фаолиятни ривожлантириш, янги техника, технология ва рақобатбардош маҳсулотларни яратишга кўмаклашиш, илғор технологияларни татбиқ этиш, ихтирочилик фаолиятини фаоллаштириш, қўллаб-қувватлаш, энг яхши интеллектуал мулк объектларини аниқлаш ва ҳуқуқ эгаларини мукофотлаш мақсадида “Yаngi intellekt – 2014” энг яхши интеллектуал мулк объекти учун йиллик танлови ўтказилишини эълон қилди.

“Туркистон-пресс” НАА тарқатган хабарга кўра, танлов 2014  йилнинг 1 сентябридан 2015 йилнинг 1 мартига қадар давом этиб, унда энг яхши ихтиро, энг яхши фойдали модел, энг яхши саноат намунаси, энг яхши дастурий маҳсулот сингари номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади.

Агентлик матбуот хизмати маълумотига кўра, танловга охирги 3 йил ичида Ўзбекистон Республикаси патентини олган интеллектуал мулк объектлари ҳамда миллий ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган дастурий маҳсулотлар қабул қилинади.

Танловда барча номинациялар бўйича совринли 1-3 ўринларни эгаллаган ғолиблар пул мукофотлари билан тақдирланади ҳамда уларга танлов ташкилотчиларидан эсдалик совғалари топширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.