Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича МДҲда охирги ўринни эгаллади

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича МДҲда охирги ўринни эгаллади

Интернетга уланиш тезлиги бўйича МДҲ мамлакатлари орасидаги янги рейтингда Россия биринчи ўринни эгаллади. РФда интернетнинг ўртача тезлиги сониясига 25 мегабитни ташкил этди (жаҳон бўйича 35-ўрин). Тезлик бўйича иккинчи ўрин 17 мегабит билан Қозоғистонга насиб қилди, дея хабар беради “Регнум” АА.

Интернет тезлиги бўйича Россия ва Қозоғистон давлатлари Австралия, Бразилия, Греция ва Италия каби мамлакатларни ортда қолдирди.  

Шу ўринда МДҲ мамлакатлари бўйича рўйхатнинг охирги поғонасини Ўзбекистон эгаллаганини таъкидлаш жоиз, республикада интернетнинг ўртача тезлиги сониясига 2,4 мегабитни ташкил этди. Бу мамлакатимиздаги интернет Россиядагига қараганда 10 баравар, Қозоғистондагига қараганда 8 баравар секин ишлайди дегани.

Умуман олганда, энг юқори интернет тезлиги Гонконгда (93,51 Мб/c) қайд этилган. Шунингдек, етакчи учталикдан Сингапур (79,82 Мб/c) ва Жанубий Корея (53,93 Мб/c) ҳам ўрин олди.

Бу борадаги энг паст кўрсаткичлар Буркина-Фасо, Гвинея ва Гамбияда (1,5 Мб/c дан ошмайди) қайд этилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.