“Элхолдинг”нинг замонавий ва тежамкор мотоцикллари

“Элхолдинг”нинг замонавий ва тежамкор мотоцикллари

Самарқанддаги “Элхолдинг” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси уч ғилдиракли мотоцикллар ишлаб чиқаришини йўлга қўйди, дея хабар беради ЎзА.

Мотоцикл учун бутловчи қисмларнинг аксарияти корхонанинг ўзида тайёрланмоқда. Айни пайтда йилига етти минг дона мотоцикл ишлаб чиқарилаётир. 

“Юк кўтариш қуввати 650 килограмм бўлган мазкур транспорт воситаси юз километр масофага 3 литр ёқилғи сарфлайди. Бу фермерлар учун жуда қулай. Шу боис маҳсулотимизга талаб тобора ортиб бормоқда. Янги турдаги мотоцикллар МДҲ мамлакатларига ҳам экспорт қилинмоқда”, – дейди корхона бош муҳандиси Шермамат Тожиев.

2015 йилдан бошлаб корхона “GM-Uzbekistan” компанияси билан ҳамкорликда мотоцикллар учун моторни шу ернинг ўзида тайёрлашни режалаштирмоқда. 

Маҳаллийлаштириш дастури асосида ҳозирда бирлашмада ғалла экиш сеялкаларини тайёрлаш ҳам йўлга қўйилди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.